Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари хавфсизликни таъминлаш соҳасида мувофиқлаштириш маслаҳат механизмларини такомиллаштиришга келишиб олишди, деб баёнот берган РФ мудофаа вазири ўринбосари РФ Анатолий Антонов ШҲТ мудофаа вазирларининг Остонада бўлиб ўтган учрашуви якунида. 

"Мудофаа вазирлари халқаро терроризм ва диний экстремизм хавфи тобора кучайиб бораётган бир вақтда, ШҲТ ҳудудида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун ҳамкорликдаги ҳаракатлар заруриятини алоҳида қайд этишди", - деган Антонов. 

Бундан ташқари, делегация раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатларнинг бевосита чегаралари яқинида пайдо бўладиган ҳарбий таҳдидларга қарши ҳамкорлик қилиш борасида ҳам бир тўхтамга келганлар. 

Шу билан бирга, учрашувда "Тинчлик миссияси - 2016" ҳарбий ўқув машғулотларига тайёргарлик кўриш мавзуси ҳам муҳокама этилган. Мазкур машғулотлар ШҲТ давлатларининг терроризм, экстремизм ва айирмачиликка қарши кураш борасидаги қатъиятини намойиш этиши керак. 

ШҲТ давлатлари мудофаа вазирларининг навбатдаги йиллик йиғилиши 2017 йил Қозоғистонда бўлиб ўтади.