Хитойликларнинг қирувчи самолёти Шарқий-Хитой осмонида АҚШ разведкачи кемасини "хавфли ҳаракат" содир этиш орқали тўхтатган. Бу ҳақда Пентагондагиларга асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, бу ҳодиса АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг RC-135 ва Хитойнинг J-10 қирувчи самолёти иштирокида рўй берган.

Аниқлик киритилишича, америкаликлар самолёти экипажи ХХР самолёти уларга катта тезликда яқинлашганини қайд этган. Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари маълум қилинмаган.

Вашингтон ҳозирча Пекинга бу вазият юзасидан расман мурожаат этмади.

Май ойи ўртасида ҳам Пентагон Жанубий Хитой денгизи осмонида хитойликларнинг 2та ҳарбий самолёти ва америкаликлар самолёти иштирокида шунга ўхшаш ҳолат содир бўлгани ҳақида маълумот берганди.