Санкт-Петербург суди Coca-Cola заводи директори Дмитрий Сошнев ўлимида айблантган жиноятчиларга ҳукм чиқарди. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди.

Мазкур жиноий иш бўйича айбланувчилар - 28 ёшли Денис Чхитаури ва 46 ёшли Вячеслав Финогенов.

Жиноятчиларга қатъий режимли колонияларда 16 ва 22 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. 

Сошнев 2014 йилнинг ноябрь ойида ўлдирилган эди. Терговга кўра, қотиллар унга Фрунзе туманидаги автотураргоҳ мажмуасида учрашув белгилашган ва топ-менежернинг пуллари ҳамда автомобилига эгалик қилиш мақсадида уни ўлдиришган.