Россиянинг Петербург шаҳрида уруш фахрийлари шифохонасининг собиқ ҳамшираси, Иккинчи жаҳон урушининг 92 яшар қатнашчисини урганликда айбланган аёл устидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда ҳудуд ИИВ ББ ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Вячеслав Степченко хабар бермоқда.

“Невский туман полиция бошқармасига 30 апрель куни телефонограмма келиб тушди. Унда 1924 йилда туғилган аёлнинг жароҳат олганлиги ҳақида гап борар эди. Ўтказилган тиббий экспертезалар аёлга қассдан жароҳат етказилганлигини ва буни шифохонанинг собиқ ҳамшираси қилганлиги маълум бўлди”, - деди Степченко.

Аёлга кўкрак қақасининг ёпиқ жароҳати, кўкрак қафаси терсининг эзилгани, юздаги гематома аломатлари, тери ости гематомаси сингари ташхислар қўйилган.