“Profi Education” ўқув марказининг яна бир ўқувчиси Муҳаммадқулов Фирдавс Эркинжон ўғли Республика фан олимпиадасида фахрли 3-ўринни эгаллади ва имтиҳонсиз ўзи танлаган йўналиши бўйича Олий ўқув юрти талабаси бўлиш имкониятини қўлга киритди.

Бу ўқувчи тўққиз ой давомида якшанба кунлари “Profi Education” ўқитувчиларидан бевосита таълим олди, қолган кунлари эса “Profi Education”нинг wеb-сайти itest.uz орқали масофавий таълим олди. Фирдавс келгусида ўқишини Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодий алоқалар факультетида давом эттиришни мўлжалламоқда.

“Profi Education” жамоаси Фирдавсга келгусидаги ишларида зафар ёр бўлишини тилаб қолади. 

Фарзандларнинг мана шундай ютуқларини кўрар эканмиз, беихтиёр Ўзбекистон президенти И. А. Каримовнинг мана бу сўзлари ёдимизга тушади: “Биласизми, мен баъзан ўйлаб қоламан, дунёда фанлар кўп, илм-фаннинг ажойиб ютуқларини барча соҳаларда кўриш мумкин. Мен бундай машаққатли меҳнатдан доимо ҳайратга тушаман. Бизнинг халқимизда “Илм билан шуғулланиш – игна билан қудуқ қазиш билан баробар” деган мақол бор. Ана шу игна билан қудуқ қазиётганлар бор бўлсин! Улар қўлёзмалар устида 10-20 йиллаб ва ҳатто умрбод ишлаётган инсонлардир. Бундай сабр-тоқат билан меҳнат қилаётган инсонлар қалбида буюк даҳолар меросини бутун дунёга намоён этиш истаги шунчалик кучлики, ҳеч шубҳасиз, бундай даҳоларсиз инсоният равнақ топа олмайди.” 

Ўзбекистон - алломаларнинг юртидир. Мустақиллик сабаб юртимизда ҳам дунё илм-фан бешигини тебратган алломаларга муносиб издошлар кўпайиб бормоқда. Буларнинг барчаси ватан тинчлиги, фаровонлиги туфайли бўлмоқда. Мустақилликнинг 25-йиллиги барчамизга муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Ҳурмат билан “Profi Education” жамоаси

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган. «Profi Education» НТМ хизмат кўрсатади.