Сингапурда давлат хизматчилари кейинги йилнинг майидан ўз иш жойларида ишхона компьютерларидан интернетга кириши тақиқланади. Бундай қатъий чоралар мамлакат ички ишлари махфийлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Ўз навбатида ходимларнинг ўз мобил телефонлари ва планшетлари воситасида интернетга кириши чекланмайди.

ТАСС агентлиги хабарида келтирилишича, ходимлар телефонларидан хизмат почталарига кириши мумкин бўлмайди.

Шу билан бир вақтда интернетда махсус ҳимоя терминаллари ўрнатилиши устида иш олиб борилмоқда. У орқали ходимлар иш вақтида иш компьютерларидан интернетга уланиши мумкин бўлади.