Япониянинг Suzuki Motor компанияси раҳбари Осаму Судзуки ушбу автомобиль корпорацияси билан боғлиқ зиддият туфайли директорлар кенгашини тарк этади. Бу ҳақида хабарида маълум қилинди.

"Компания раҳбари Осаму Судзуки корпорациянинг директорлар кенгаши раиси лавозимини тарк этади, - дейилади хабарда. - Шу билан бирга компаниянинг технологик жараёнларга масъул бўлган раҳбар ўринбосари Осаму Хонда ёқилғи истеъмолини белгилашдаги бузилишлар билан боғлиқ муаммони учун жавобгарликни ўз зиммасига олади ва истеъфога чиқади".

Бундан аввал Осаму Судзуки ушбу низо боис узр сўраган ҳамда "келажакда бундай муаммоларнинг бартараф этилиши учун барча чоралар кўрилиши"га ваъда берган. 

Жорий ойнинг бошида давлат тергов гуруҳи ўз машиналарининг ёқилғи истеъмолини белгилашда қонунда қайд этилган жараёнларга амал қилмаганини тан олган автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниянинг штаб-квартирасида ходимларни сўроқ қилишни ҳамда ҳужжатларни текширишни бошлади. Бу ерда гап ички бозор учун ишлаб чиқарилган 26 хил моделдаги 2,14 миллион автомобиль ҳақида кетмоқда. 

Suzuki Motor компаниясида умумий ҳисобда 60 минг нафар ходим ишлайди, унинг 2015 молиявий йилдаги сотув ҳажми 3 триллион иен (тахминан 27,5 миллиард доллар)дан ортди.