Интернет-фойдаланувчилар Facebook, Instagram, Twitter ва Snapchat каби ижтимоий тармоқларга камроқ эътибор ажратишмоқда. Бу ҳақда SimilarWeb компанияси тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда Daily Mail нашри хабар бермоқда.  

Компания Буюк Британия, Франция, Германия, Испания, Австралия, Ҳиндистон, Бразилия, АҚШ ва Жанубий Африкада бир неча минглаб фойдаланувчилар орасида тадқиқот ўтказди.

Оқибатда Instagram фойдаланувчилари бу йил ўтган йилга нисбатан чоп этишлар ва изоҳ қолдиришларга ўртача 23,7 фоиз, Twitter – 23,4 фоиз, Snapchat – 15,7 фоиз, Facebook 8 фоиз камроқ вақт сарфлашган.

Таъкидланишича, қизиқишнинг тушиши интернет-фойдаланувчиларнинг ҳаётида бош позицияларни мессенжерлар эгаллагани билан боғланган. Улардан энг оммавийси WhatsApp ҳисобланади.