"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Қоҳирадан Пекинга учиш вақтида бортида бомба борлиги ҳақидаги хабардан кейин Ўзбекистонга шошилинч равишда қўнган EgyptAir самолёти ҳақида расмий маълумот берди.

Хабарда айтилишича, бу самолёт Урганчдаги аэропортга мажбуран қўнган. Айни вақтда барча йўловчилар ва экипаж аъзолари хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Самолёт бортида 118 йўловчи ва экипажнинг 17 аъзоси бўлган. Самолётни текшириш ишлари олиб борилмоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, ўзбек авиацион ҳукумати бортда портловчи қурилма борлиги ҳақидаги маълумот муносабати билан фавқулодда қўнишни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаатни қабул қилди.

Шу туфайли қилинган мурожаат асосида соат 8:00да мисрликлар самолёти Урганч аэропортига шошилинч равишда қўндирилди.

Айни вақтда бортдаги 118 йўловчи ва экипажнинг 17 аъзоси эвакуация қилиниб, хавфсиз жойга олиб ўтилган. Ҳаво кемасида текширув ишлари ўтказилмоқда", дейилган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот хизмати хабарида.

Бундан олдинроқ, EgyptAir самолёти портлаш хавфи туфайли Ўзбекистонга мажбуран қўнгани хабар қилинганди.