Facebook ижтимоий тармоғига тегиши WhatsApp мобиль иловасида яқин орада GIF-суратларни томоша қилиш имкони пайдо бўлади. Айтиш жоизки, деярли барча оммавий месенжерларда "гиф"ларни кўриш мумкин. Бироқ, 1 млрддан ортиқ фойдаланувчи ишончини қозона олган WhatsApp фақат оддий суратларни маъқул кўриб келаётган эди. 

WhatsAppнинг iOS-қурилмалари учун энг сўнгги Бета ишланмасида GIF суратларни томоша қилиш мумкинлиги аниқланди. 

Дастурдаги ўзгаришларни кузатиб бориш билан шуғулланувчи @WABetaInfo Twitter-блоги муаллифларининг ёзишича, дастурнинг 2.16.7.1 версияси ГИФ суратларни автоматик равишда намойиш этади. Бундан ташқари, суратларнинг ҳаволасини мулоқот экранида кўрсатади. 

WhatsAppнинг iOS платформаси учун янги таснифи яқин орада тақдим этилади. Эҳтимол, мобиль илованинг Android-мижозлари учун ҳам тезда шундай имконият тақдим этилса керак.