Аdidas бренди 8 июнь - Жаҳон океанлар кунини Parley Ocean Plastic дастури билан ҳамкорликда adidas x Parley чекланган кроссовкалар коллекциясини ишлаб чиқариш билан нишонлади.

Моделнинг юқори қисми Мальдив оролларининг соҳил бўйи ҳудудларидан, шунингдек ноқонуний чуқур сув тармоқларидан йиғиб олинган қайта ишланган пластик чиқиндидан ясалган. Бу ҳақида компаниянинг матбуот-релизида маълум қилинди. 

"Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлади: "adidas ва Parley'нинг ҳамкорлиги илҳомлантиради. Уларнинг чиқиндини югуришга мўлжалланган оёқ кийимига айлантириш ташаббуси шундан далолат берадики, ҳаттоки сайёрани ифлослантирувчи чиқинди ҳам бирор фойдали нарса яратишга хизмат қилиши мумкин экан".

"Энди биз ушбу технологияни қўллаб, пойабзал ва кийим-кечак яратишимиз мумкин, унинг оммавий ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишга тайёрмиз", - деди Parley for the Oceans асосчиси Сирил Гатч.

adidas x Parley кроссовкалари спорт брендининг adidas Tailored Fibre Technology инновацион технологиясидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган. 

adidas'нинг Instagram ва VK.com'даги расмий саҳифалари фойдаланувчилари пластикни кўп марта ишлатиш мумкинлиги ҳақидаги видео ёзиб, бир жуфт янги кроссовка ютиб олишлари мумкин.  

Parley for the Oceans — океанларнинг нақадар чиройлилиги ҳамда уларнинг сувлари ҳимояланмаганлиги ҳақида жамиятнинг хабардорлик даражасини оширувчи ижтимоий ташкилот.

adidas бренди ташкилотнинг ҳаммуассиси бўлиб, пластиклар билан океанларнинг ифлосланиши билан курашувчи лойиҳада иштирок этмоқда.