Колорадо штатининг ғарбида жойлашган Манкос манбаидаги табиий газ захираси ҳажми ўтган йилларга қараганда ўн баравар ошди. Агар натижалар 2003 йилга солиштирадиган бўлинса, ўшанда табиий газ захираси 0,05 трлн кубометрни ташкил этган бўлса, бугунга келиб бу кўрсаткич 1,9 трлн кубометрни кўрсатмоқда. Бу ҳақда 8 июнь куни АҚШ Геология хизмати маълум қилган.

“Колорадо штатидаги Манкос манбаи ўзида 1,9 трлн кубометр табиий газ, 8,8 млн кубометр нефть ва 5,4 млн кубометр газ конденсатларини сақлайди” – деб аниқлик киритди хизмат вакиллари.

Янги маълумотларни ҳисоблаш бўйича Манкос манбаи АҚШда иккинчи ҳудуд бўлди. Биринчи ўринни Пенсильвания ва қўшни штатлар ҳудудида жойлашган Марселлус манбаи эгаллаб турибди. Унда 2,4 трлн кубометр табиий газ захираси бор.