Америка Кубогининг 2-тури доирасида Бразилия терма жамоаси Гаитига қарши ўйнади ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. 

Пентакампеонларнинг 7та голига гаитиликлар бир марта жавоб қайтара олишди. Бу ўйинда Коутиньо "хет-трик"ка эришган бўлса, Ренато Аугусто "дубль" қайд этди.

Ушбу ғалабадан кейин Бразилия ҳисобидаги очколар сони 4тага етди. Гаити эса иккинчи марта мағлубият аламини тортди ва амалда турнирни тарк этди.

С гуруҳидаги иккинчи жуфтлик баҳсида ғолиб аниқланмади. Биринчи турда Гаитини енгган Перу Эквадор билан учрашувда 2та тўп устунлиги билан олдинда бора туриб, ғалабани бой берди.

Куэва ва Флореснинг 5 ва 13-дақиқаларда урган голларига 39-дақиқада Валенсия, 48-дақиқада Боланьос жавоб қайтарди - 2:2.

Эндиликда гуруҳда Бразилия ва Перу 4тадан очко жамғариб, 1 ва 2 ўринларда жойлашган. Эквадор ҳисобида 2 очко ва бу жамоа кейинги турда гуруҳ аутсайдери ва муддатидан олдин турнирни тарк этган Гаити билан ўйнайди. Бразилияни тўплар нисбатидаги устунлик туфайли кейинги турда Перу билан ўйиндаги дуранг натижа ҳам қониқтиради.

Америка кубоги, "В" гуруҳи, 2-тур
Бразилия – Гаити 7:1 (3:0, 4:1)
Голлар: 1:0 – 14 Коутиньо, 2:0 – 29 Коутиньо, 3:0 – 35 Ренато Аугусто, 4:0 – 59 Габриэл, 5:0 – 67 Лукас Лима, 5:1 – 70 Марслен, 6:1 – 86 Ренато Аугусто, 7:1 – 90 Коутиньо. 
Бразилия – Алиссон, Дани Алвес, Маркиньос, Жил, Филипе Луис, Каземиро (Лукас Лима, 62), Виллиан, Элиас (Уолас, 72), Ренато Аугусто, Коутиньо, Жонас (Габриэл, 46).
Гаити – Пласид, Горо, Женевуа, Жером, Жагги, Александр (Илер, 62), Альсена (Морис, 83), Марслен, Лафранс, Луи, Бельфор (Назон, 49).
Огоҳлантиришлар: Горо (25), Каземиро (38).

Эквадор – Перу 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 5 Куэва, 0:2 – 13 Флорес, 1:2 – 39 Валенсия, 2:2 – 48 Боланьос.
Эквадор – Домингес, Ачильер, Айови, Паредес (Айови, 46), Мина, Валенсия, Нобоа, Груэсо, Монтеро (Касарес, 88), Боланьос (Мартинес, 62), Валенсия.
Перу –    Гальесе, Родригес, Рамос, Трауко, Оберг (Поло, 50), Реворедо, Тапия, Вильчес (Руидиас, 73), Куэва, Флорес (Йотун, 79), Герреро.
Огоҳлантиришлар: Груэсо (12), Ачильер (22), Вильчес (52).
Четлатиш: Ачильер (90).

Манба: tribuna.uz