АҚШда юрак кўчириб ўтказишга навбатда турган беморларга бундай ҳаётий муҳим органсиз узоқ вақт яшаш имконини тақдим этувчи янги технология муваффақиятли синовдан ўтди.

Стэн Ларкиннинг юраги вазифасини 17 ой давомида унинг рюкзагида ётган ускуна бажарди. Бу ҳақида CNET маълум қилган. 

Ларкин (ҳозир у 25 ёшда) ва унинг катта акасига 10 йил аввал "оилавий кардиомиопатия" ташхиси қўйилган - наслий миокард касаллигига чалинганлар беморларнинг юрак фаолияти 10-20 ёшидан бошлаб тўхташни бошлайди. 2014 йилнинг декабрида Ларкиннинг бу органини олиб ташлашди, ўрнига сунъий юрак қўйилди, шундан сўнг уни SynCardia Freedom Portable Driver деб номланган қурилмага улаб қўйилди. Ушбу қурилманинг оғирлиги 6 килограмм бўлиб, у организмда қонни юргизиш вазифасини бажаради. 

Қурилма юраги буткул тўхтаган беморларга мўлжалланган. У елкада осиб юриладиган рюкзакда олиб юрилади: бу қон юриши учун биринчи кўчма куч манбаи. SynCardia Freedom Portable Driver 2014 йилда барча клиник синовлардан ўтган. 

2014 йилда австралиялик жарроҳлар уч нафар беморга "ўлик" юрак кўчириб ўтказишган. Уришдан тўхтаган юракнинг трансплантация қилинишини олимлар бутун бир давр ҳодисаси деб аташган: янги технология туфайли кўчириб ўтказишга яроқли органлар тўплами кўпаяди, бу инсонларнинг ҳаёти 30 фоизга кўп сақланиб қолади деганидир. 

Кўчириб ўтказиладиган органларга бўлган талаб деярли доим таклифдан ошади. Фақат АҚШнинг ўзидагина трансплантацияга 121 минг одам навбат пойлаб турибди, бундай операцияни амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги натижасида ҳар куни ўртача ҳисобда 22 киши ҳаётдан кўз юмади.