Сидней бандаргоҳи устида учувчисиз қурилмалар ёрдамида уюштирилган етти дақиқали шоу намойиш қилинди. 

Юзта нур таратиб турган дронлар бир вақтнинг ўзида турли шаклларга киришади. Ушбу томоша ҳар йили ўтказиладиган Vivid Sydney фестивали доирасида ўтказилди. 

«Drone 100» шоуси Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган. У бир вақтнинг ўзида учиб турган энг кўп сонли учувчисиз қурилмалар сифатида қайд этилган. Барча дронлар битта пульт орқали бошқарилади.