"Милан" футбол жамоаси президенти ва Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони жарроҳлик операциясини бошдан ўтказади. 

79 ёшли сиёсатчи аортал клапанни алмаштириш зарурлиги туфайли операция қилинади.

Берлускони 5 июнда юрак етишмовчилиги аломатлари билан шифохонага ётқазилганди.