Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс тропик Африкадаги қашшоқ оилаларга 100 мингта товуқ ҳадя қилувчи дастурни ишга туширди.

Маълум қилинишича, бу маънода америкалик тадбиркор қисқа муддат ичида минтақадаги камбағалликка чек қўйишни ният қилган. Унинг айтишича, бундай бизнес эҳтиёжманд оилаларга ас қотади.

“Балки эшитилиши ғалати туюлар, аммо бу ғоя ўзимга маъқул келди”, - деди Гейтс.

Миллиардернинг айтишича, айни дамда товуқ савдоси билан қишлоқ хўжалигидаги 5 фоиз оила шуғулланмоқда. У бу кўрсаткични 30 фоизга оширишни ният қилган.