Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ирландияда ҳомилани олиб ташлашнинг тақиқланиши аёллар ҳуқуқини поймол қилиши ва инсон қадр-қимматига путур етказиши айтилган маърузасини тақдим этди. Бу ҳақида Associated Press хабар берди.

29 саҳифали ҳисоботида БМТ шунингдек Ирландияни аборт амалиётини қонунийлаштиришга ва ҳомиладорликни тўхтатиш учун керак бўлган замонавий шароит билан таъминлашга чақирди. 

Ҳужжатда Аманда Миллетнинг ҳолати намуна сифатида келтирилади. 2011 йилда бу аёлга шифокорлар боланинг юрагида жиддий муаммолар борлиги ҳамда унинг ўлик ҳолатда туғилишини айтгандан сўнг ҳомилани тўхтатишни тақиқлаб қўйишган. Ирландияда фақат аёлнинг соғлиғи хавф остида бўлгандагина абортга рухсат берилади.

Маҳаллий қонунларга кўра, аёл киши ҳомилани охирига етказиши ёки чет элда аборт қилдириши керак.