«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Даниэль Аггер ўз фаолиятини якунлаш ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда у ўз твиттерида маълум қилган.

«Мен ўзимни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бу қарорни қабул қилиш оғир, аммо шундай қилиш тўғри бўлади деб ҳисоблайман. Мен футболчи бўлганимдан ғурурланаман», – дея ёзган у.

Даниялик ушбу футболчининг 31 ёшида футболдан кетишига соғлиғидаги муаммолар сабаб бўлди.

Аггер 9 мавсум давомида, 2004 йилдан 2015 йилгача «Ливерпуль» ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган, 156 учрашувда мерсисайдликлар жамоаси рақиблари дарвозасини 9 марта ишғол қилган. Кейинроқ у Даниянинг «Брондбю» жамоаси сафига ўтганди. У Дания терма жамоаси сафида 84 учрашув ўтказган, терма жамоанинг турли миқёсдаги ўйинларида 8та гол урган ва жамоа сардори бўлган.