Disney студиясининг таниқли рассом-мультипликатори Уиллис Пайл 101 ёшида вафот этди, деб хабар беради The Hollywood Reporter.

Рассом-мультипликаторнинг оиласи хабар беришича, Пайл 2 июнь куни Нью-Йорк Бродвейидаги уйида оламдан ўтган. 

Пайл Disney студиясидаги фаолиятини 1937 йилнинг ноябрида хат ташувчи сифатида бошлаган. Кейинчалик  «Пиноккио», «Бэмби», «Фантазия» каби картиналарнинг яратилишида иштирок этган.

Бундан ташқари, Пайл Woody Woodpecker анимацион қаҳрамон асосчиси  – мультипликатор Уолтер Ланц билан ҳамкорликда ишлаган. У шунингдек, турли телевизион дастурларда ҳам фаолият олиб борган.