«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes талқинига кўра энг кўп миқдорда маблағ тўланадиган спортчилар рейтингида етакчилик қилмоқда.

Рейтингни кейинги 15 йил давомида ҳар йили кичик Флойд Мэйвезер бошқариб келаётганди, лекин у боксчилик фаолиятини якунлагач, Роналду биринчи ўринга кўтарилди. Бу футбол вакилининг ушбу рейтингни бошқариши бўйича илк ҳолат. Шунингдек, жамоавий спорт вакилининг рейтингда етакчилик қилиши бўйича иккинчи ҳолат кузатилди, бундан олдин баскетболчи Майкл Жордан ҳам Forbes журналининг йиллик рейтинги юқорисида қайд этилганди.

Рейтин спортчиларнинг 12 ой давомида олган иш ҳақлари ва бонуслари миқдорлари ҳисобланиши асосида тузилади.

1. Криштиану Роналду («Реал», футбол) – 88 миллион доллар;

2. Леонель Месси («Барселона», футбол) – 81,4 миллион доллар;

3. ЛеБрон Жеймс («Кливленд», баскетбол) – 77,2 миллион доллар;

4. Рожер Федерер (теннис) – 67,8 миллион доллар;

5. Кевин Дюрэнт («Оклаҳома-Сити», баскетбол) – 56,2 миллион доллар;

6. Новак Жокович (теннис) – 55,8 миллион доллар;

7. Кэмерон Ньютон («Каролина», америкача футбол) – 53,1 миллион доллар;

8. Фил Микельсон (гольф) – 52,9 миллион доллар;

9. Жордан Спиф (гольф) – 52,8

10. Кобе Брайант («Лейкерс», баскетбол) – 50 миллион доллар;

Манба: Tribuna.uz