Мельдоний воситасини қабул қилгани учун 2 йилга дисквалификация қилинган россиялик теннисчи Мария Шарапованинг молиявий йўқотиши 50 000 000 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Forbes хабар қилган.

«Катта дубулға» турнирларининг 5 карра чемпиони 2005 йилдан 2015 йилгача дунёдаги энг кўп миқдорда даромад қилувчи аёл спортчи эди. Кейинги 7 йилда у ҳар йили мукофотлар, реклама шартномаларидан тушган маблағлар орқали йилига 25 млн доллар даромад кўрган.

У фаолияти давомида жами 285 млн доллар ишлаб топган, шундан 37 млн долларлик қисмигина турнирлардаги мукофот пуллари ҳисобидан.

Жорий йилда Шарапова биронта турнирда иштирок этмади, лекин унинг реклама шартномаларидан даромади сезиларли равишда пасаймади. 12 ой олдин унинг 1 йилдаги даромади 23 млн доллар бўлган, ҳозирда 20 млн доллар.

Кейинги йилда эса бу талофатли даражада бўлиши айтилмоқда.

Лекин Avon, Evian, Head каби компаниялар 29 ёшли теннисчи билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Бугун эса Nike компанияси можаролар гирдобида қолган Шарапова билан шартнома тикланиши ҳақида маълум қилди.

Дисквалификация туфайли Шарапова 2016 йилги Олимпиада ўйинларини ўтказиб юборади. Март ойида, Австралия Очиқ чемпионати вақтида у допинг-тестдан кейин мельдоний моддаси истеъмол қилганини тан олганди. Мельдоний 2016 йилнинг 1 январидан тақиқланган.

Шарапова фаолияти давомида WTA доирасидаги 38та турнирда ғалаба қозонган, шундан 35таси яккалик баҳсларида. У шунингдек, Лондон олимпиадасининг кумуш медалини қўлга киритганди.