Такси онлайн буюртмаси бўйича хизматларни тақдим этувчи Uber компанияси Францияда 800 минг евро миқдорида жамримага тортилди. Бу ҳақда Париж суди маълумотлари асосида AFP агентлиги хабар бермоқда.

Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида компаниянинг Франциядаги бошқармаси бошлиғи Тибо Самфаль ва компаниянинг Ғарбий Европадаги бўлинмаси бошлиғи Пьер-Димитрий Гор-Котилар ҳам жаримага тортилишган. Уларнинг ҳар бирига 20 минг евро ва биргаликда 30 минг евро миқдорида жарима белгиланган. Суд лицензиясиз ҳолатда йўловчи ташиш билан шуғулланган номаълум UberPop дастурини ҳам аниқлаган.

Uber йил бошида Францияда 1,2 млн евро миқдорида жаримага тортилган эди. Ўшанда Франциядаги такси ташкилотлари Америка компаниясини нархларни пасайтиришда ва носоғлом рақобатни келтириб чиқаришда айблаб, уларга қарши даъво киритган эди.