Германия терма жамоаси ҳимоячиси Жером Боатенг ўз рафиқаси ва фарзандларига Евро-2016 ўйинларига тушишни тақиқлади. Бунга Францияда терактлар содир этилиши хавфи мавжуд экани сабаб бўлган.

"Ҳар бир инсон ўзи учун танлов амалга оширади. Мен ўзим учун буни қилдим. Менинг оилам, рафиқам ва болаларим стадионга келишмайди. Таваккал қилиш ўрни эмас. Бундай муаммо қаршисида қолиш жуда оғриқли. Лекин кейинги вақтларда рўй берган кўплаб ҳодисалар бу борада жиддий ўйлаб кўришга мажбур қилади. Мен стадиондалигимда фақат ўйин ҳақида ўйлашни истайман ва менинг оилам стадионда бўлмаса, тўла хавфсиз шароитда бўлса, мен ўзимни нисбатан хотиржамроқ сезаман", дея Боатенгнинг сўзларини келтиради Р-Спорт нашри.

Манба: tribuna.uz