Канадалик ғоз ва оқ бошли бургутнинг "муштлашуви"ни Канада ва АҚШ муносабатлари билан қиёслашди. Икки қушнинг низосини сураткаш ва сайёҳ Лиза Белл кузатиб турган. У қушлар жангини суратга олиб, уни Facebook'га қўйди

Global News'нинг хабар беришича, аввал Белл ғозга ўтириб олган оқ бошли бургутни кўрган. Ғоз жонсиздек туюлган, Белл қуш ўзини ўлганга солганини тахмин қилди. 

Бургут ўз ўлжасига маҳкам ёпишиб олди, аммо ғоз ундан қутулиб чиқиб, ҳовузнинг ўртасига сузиб кетишга муваффақ бўлди. Йиртқич қуш ҳовуз яқинидаги дарахт шохида 20 дақиқача уни кузатиб турди.

"Бу жуда ажойиб бўлди", - қўшимча қилди Белл. 

"Канада провинцияларидан бирида содир бўлган воқеа рамзий маънога эга", деб ёзади бургут ва ғознинг тўқнашувини АҚШ ва Канада муносабатларига қиёслаган BuzzFeed.