Space X компанияси асосчиси Илон Маск АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер билан махфий учрашув ўтказди. Улар нима ҳақида суҳбатлашганлари номаълум, деб хабар бермоқда CNN.

Таъкидланишича, Маск ҳам, Картер ҳам 8 июнда бўлиб ўтган йиғилишдан кейин матбуот вакиллари олдига чиқишмаган. Бироқ Пентагон матбуот котиби Питер Кук Картер "охирги маҳал технологик ҳамжамиятнинг баъзи вакиллари билан уларнинг ғоялари ва инновациялар дунёсида нима кечаётганини билиш мақсадида алоқага чиқмоқда".  

Журналистлар Маск ҳукумат билан янги шартномалар имзолаш имкониятини муҳокама қилган бўлиши мумкинлигига йўл қўйишмоқда. Унинг SpaceX компанияси коинотга Пентагон сунъий йўлдошларини учириш билан боғлиқ буюртмаларни олишга ҳаракат қилиб келади.

Охирги йилларда Картер хай-тек соҳасида мудофаа вазирлиги ҳамда хусусий бизнес ўртасида алоқа ўрнатган. У бир неча бор Кремний водийсига ташриф буюрган, 2015 йил августдан ҳарбийлар ва технологик компаниялар ўртасида тажриба алмашиш учун иккита махсус Innovation Unit Experimental марказига асос солган.  

Маск SpaceX (ракета ва коинот кемалари ишлаб чиқаради) ва Tesla Motors (электромобиллар яратади) компаниялари асосчиси ҳисобланади.