Буюк Британиядаги мактабда 10 ёшли болага берилган уй вазифаси кўплаб интернет фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйди. Бу ҳақида Mashable нашри маълум қилди. 

Бола икки кўп бурчакли шаклларнинг периметрини топиш керак бўлган вазифани ўзи уддалай олмаганидан кейин отасига мурожаат қилди.  

Буни қарангки, иқтисодчи ота ҳам вазифани бажара олмади, неварасига уй вазифаларини бажаришда доим ёрдам берувчи бувиси ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади.

Шундан сўнг боланинг отаси ушбу мисол ёзилган саҳифани суратга олиб, ижтимоий тармоққа чиқарди. Ҳаттоки маҳаллий нашрлар ҳам вазифани бажаришга киришиб кетишди. 

Баъзи шарҳловчилар вазифа шартининг нотўғри берилганлигини таъкидлашди.

Тўғри жавобни эса «B K Eindvistle» никли фойдаланувчи берди: шаклларнинг умумий периметри 44га тенг бўлиб чиқди.