Испаниянинг шимоли-шарқидаги Уэск шаҳрида мингдан кўпроқ қўй ухлаб қолган чўпондан қочиб кетди, деб хабар бермоқда The Local нашри.

Маълум қилинишича, маҳаллий фуқаро айланиб юрганда шаҳар марказини эгаллаб олган қўй подасини кўриб қолган. Унинг қўнғироғи билан воқеа жойига етиб келган полиция базўр подани қуршаб олиб, уни орқага қайтаришга муваффақ бўлган. Чўпон эса нима содир бўлганини ҳаттоки англамай қолган.