АҚШ президентлигига Демократлардан номзод Ҳиллари Клинтон “Республикачилар Трампга қарши” деб номланган сайтни ишга туширди, деб хабар бермоқда Politico.
Клинтон ишга туширган сайтда Дональд Трамп номзодини сайлашни истамаганлар унга “Республикачилар Трампга қарши” деган ёзуви бор наклейкалар совға қилиши ваъда қилинган.

Мана шундай наклейкаларни олиш учун зарур ҳужжатларни тўлдиришга тўғри келади.

Нашрнинг маълум қилишича, republicansagainsttrump.org сайти 27 май куни рўйхатдан ўтган ва 2 июнда ишга туширилган.