Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев невараси Ойсултон Назарбоев қизли бўлгани муносабати билан бешинчи марта катта бува бўлди. 
Ойсултон Назарбоев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ушбу қувончли хабарни эълон қилган. 

Ойсултон Қозоғистон бош вазири ўринбосари, президентнинг қизи Дарига Назарбоева ҳамда марҳум Рахат Алиевнинг ўғлидир. Унинг рафиқаси Алима "Қайрат" футбол жамоаси кузатув ҳайъати раиси, Қозоғистондаги "McDonalds" франшизалари эгаси Қайрат Боранбоевнинг қизи ҳисобланади. 

Назарбоевнинг расмий сайтига кўра, Қозоғистон раҳбарининг 3 қизи ва 8 нафар невараси бор.