Jaguar Land Rover автокомпанияси ўзининг янги спорт кроссовери Range Rover Sport Coupe’нинг йўл синовларини бошлади, деб хабар қилмоқда Motor1.com.
Янги машинанинг расмий тақдимоти 2017 йил охирида бўлиши керак. Аммо фотожосуслар унинг Шотландиядаги тестларини суратларга муҳрлашнинг уддасидан чиқишган. 

Британия компанияси баёнотига кўра, автомобиль BMW X6 ва Mercedes GLE Coupe’га рақобатчи бўла олади.


Автомобиль Jaguar F-Pace платформасида барпо этилиши сабаб, унга 3-литрли 340 от кучига эга V6 двигатели ҳам ўрнатилиши мумкин. Бундан ташқари, унинг гибридли ва тўлиқ электр русумлари ҳам ишлаб чиқарилиши ҳақида аввал хабар қилган эдик.