Лондоннинг Жанубий Кенсингтон туманида полиция Исроил элчихонаси қаршисида турган шубҳали автомобилни портлатиб юборди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Таъкидланишича, портлатишга Volkswagen Passat автомобили ичида номаълум пакет тургани сабаб бўлган. 

Яқин орадаги бинолар ва кўчалардан юзлаб одамлар эвакуация қилинган.

Аниқланишича, шубҳали пакетда машина эгасининг шахсий буюмлари бўлган.