Россиянинг "Матч ТВ" федерал спорт канали кўрсатувлардан бирида жонли эфирда Украина байроғини Россияники билан адаштириб қўйди. Бу хато қайд қилинган скриншотни твиттердаги аккаунтида журналист Алексей Андронов жойлаштирди.

Экранда футбол бўйича Европа чемпионатининг учрашувлари жадвали кўрсатилган бўлиб, 16 июнда С гуруҳи доирасида Украина ва Шимолий Ирландия терма жамоалари учрашиши кўрсатилган. Тасвирда "Украина" ёзуви олдида хато равишда Россия байроғи тасвирланган.  

Эслатиб ўтамиз, Украина терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Германия (13 июнь), Шимолий Ирландия (16 июнь) ва Польша (21 июнь) терма жамоалари билан учрашади. Россия эса Англия (11 июнь), Словакия (15 июнь) ва Уэльс (19 июнь) билан беллашади.