Россиянинг маиший техника ва электроника сотувчи савдо тармоғи "М.Видео" 5-7 июнь кунлари иситиш асбоблари савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 299 фоизга ўсганини қайд қилди. Бу ҳақда компаниянинг ўзи маълум қилди.

Шунингдек, жорий йилнинг апрель-майида иситгичлар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ошган.

5-7 июнда сотилган сув иситгичлар миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга ошган.

Иситувчи асбоблар савдосининг кескин ошиши Россиянинг Европа қисмида июнда ҳукм сураётган совуқ об-ҳаво билан боғлиқ бўлиши мумкин.