9 июнга ўтар кечаси, Бразилиянинг жанубидаги Сан-Паулу шаҳри чеккасида автобус билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида, 17 киши ҳаётдан кўз юмган, яна 29 нафар одам жароҳатланган. Бу ҳақда, Globo газетаси сайти хабар қилмоқда. 

Нашрнинг ёзишича, кўптонналик машина ағдарилиб кетган ва йўл четидаги пастликка қулаган. Автобусда турли университетларнинг 46 нафар талабаси бўлган. 

Жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.