9 июнь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси-2016 чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ОЧЛ чорак финалида Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Айн” жамоаси билан баҳслашадиган бўлди.

Осиё Чемпионлар Лигаси регламентига кўра Шарқ ва Ғарб минтақаси жамоалари ўзаро финалга қадар тўқнаш келмайди.

Чорак финал ўйинлари 23-24 август ва 13-14 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

“Локомотив” чорак финалнинг дастлабки учрашувини 23 август куни сафарда ўтказса, жавоб учрашуви 13 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

ОЧЛ, чорак финал

"Ал-Айн" (БАА) — "Локомотив" (Ўзбекистон)

"Ал-Жайиш" (Қатар) — "Ан-Наср" (БАА)

"Шанхай СИПГ" (Хитой) — "Чонбук Моторс" (Жанубий Корея)

"Сеул" (Жанубий Корея) — "Шандонг Луненг" (Хитой)

Манба: Tribuna.uz