Биринчи ҳомиладорликда тана оғирлигининг ҳаддан зиён ошиб кетиши  турли асоратларга, шунингдек, иккинчи ҳомиладорлик чоғида салбий таъсирларга олиб келиши мумкин. Швед олимлари шундай хулосага келишди. Ўтказилган тадқиқот батафсил  PLOS Medicine журналида чоп этилди.

Олимлар 1992-2012 йиллар оралиғида туғилган 533 мингга яқин болаларнинг тиббий кўрсаткич маълумотларини таҳлил қилишди. Ахборотлар Швециянинг туғилиш бўйича рўйхатномасидан олинган. Ҳомиладорлик жараёнида  кўпроқ вазн йиққан оналарнинг чақалоқларида Апгар кўлами (саломатликнинг умумий ҳолатини тез баҳолаш тизими) бўйича паст кўрсаткич қайд этилган. Шунингдек, ичак аспирация (туғруқ вақтида нафас йўлларига ахлатнинг кириб кетиши) аломатлари ташхиси қўйилган. 

Тадқиқотчилар қайд этишича, ҳомиладорлик вақтида тана вазни меъёрларини назорат қилиб юриш туғилажак фарзанднинг саломатлигига яхши таъсир кўрсатади.