Opera’нинг компьютерлар учун янги муқобил версиясида батарея қувватлаш функцияси пайдо бўлди. Аввалроқ технология браузернинг дастурчилар учун синов версиясида ишлатиб кўрилган эди. Ўтказилган тест натижалари шуни кўрсатдики, мазкур функция ноутбук автоном иш вақтини ўртача 50 фоизгача узайтиради ва бир вақтнинг ўзида уни қизиб кетишидан ҳимоя қилади. Батарея зарядини тежаш бир қанча жараёнларни оптималлаштириш туфайли амалга оширилди. Жумладан, муҳим бўлмаган тизим вазифаларининг сони қисқартирилди. Шундай бўлса ҳам, браузер аввалгидек максималь тезликда ишлашда давом этади.  

Дастурчилар ўтказган тест синови , Opera’нинг батарея зарядини тежайдиган функцияси ҳамда рекламани блоклаш билан ишлайдиган сўнгги версиясида ноутбук Google Chrome браузерига нисбатан 50 фоизгача узоқроқ ишлади.  Бундан ташқари, ноутбук қувватни фаол тарзда истеъмол қилса, қурилма қизиб кетиш ҳолати кузатилади. Янги функцияли Opera ноутбукнинг исиш ҳароратини  3 даражагача пасайтиради. 

Иш жараёнида батарея қувватини тежаш функциясини аккумулятордан ноутбукка ёқиш мумкин. Ноутбук кабели узилиши билан қидирув манзиллари чизиғи ёнида батарея қувватини тежаш белгиси пайдо бўлади. Фойдаланувчи мана шу  белгини босиб, батарея қувватини тежаш режимини ишга туширади. Шунингдек, браузер ўзи ҳам ноутбук заряди 20 фоиздан камайганида мазкур режимни қўллашни таклиф этади.