Одамзод ҳаёти умр деб аталмиш сафардан иборат, унинг кўзлаган йўли эса – саодат манзилидир. Унга эзгулик, меҳр-оқибат, одамийлик  сингари рутбаларни босиб ўтиш орқали эришилади. Зеро, ҳаёт – мазмунли умр кечириш, эзгу мақсад сари мудом интилиш, савобли амалларни кўпайтириш, инсонийликка етишиш демакдир. 

“Зиё” студиясининг “Рамазон туҳфаси” дастурининг  орқали сиз азизларга тақдим этмоқчи бўлган навбатдаги кўрсатув ҳам айнан шу ҳақда. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта такрорлаб: “Аллоҳга қасамки, мўъмин эмас”, дедилар. Саҳобалар: “Ким, ё Расулуллоҳ”, деб сўрашди. 
Ул зот алайҳиссалом кимни назарда тутган эдилар? 
Инсоннинг қайси фазилатлари бани одамнинг савобли ишларидан далолат беради? 
Олижаноб мўминнинг одатлари нималардан иборат эканлигини биласизми? 

10 июнь  куни кечки соат 18:45 да ҳамда 11 июнь тонгги соат 02:35 да “Ўзбекистон телерадиоканали” орқали такроран эфирга узатиладиган кўрсатув бизга беминнат ёрдам қўлини чўзадиган, ёмонимизни яшириб, яхшимизни ошириб турадиган қўшниларга бағишланади. 
Барчаси ҳақида “Қўшнинг тинч-сен тинч”  кўрсатуви орқалиб билиб олинг. 

Радио дастури анонси 
Тошкент Ислом университети “Зиё” студияси томонидан тайёрланган “Огоҳлик” радиодастури  Рамазон ойи мобайнида “Орият доно” радиоканали орқали эфирга узатиб борилмоқда
Ушбу радиодастурининг бугунги эшиттиришида Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Зокир Шарипов “Рамазон – илм-маърифат ойи” мавзусида, Рамазон ойида илм-маърифатнинг аҳамияти ҳусусида сўзлайди.  
Ушбу радиоэшиттиришни бугун кечги соат 19:30 да тинглашингиз мумкин.