Ҳиндистон ва Покистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиш масаласида ташкилотга аъзо мамлакатлар билан аъзоликка алоқадор айрим масалалар бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Рашид Алимов маълум қилган.

Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга аъзо тариқасида қабул қилиш масаласи 2015 йил Уфада ўтган саммитда кўтарилган эди.

“Ўтган вақт мобайнида Ҳиндистон ва Покистон вакиллари ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари билан изчил алоқалар олиб борди ва натижасда айрим масалаларда келишувга эришишди. Кейинги қадам ушбу мамлакатларни доимий аъзоликка қабул қилиш Меморандумини имзолаш бўлади”, деди Алимов.

Унинг таъкидлашича, ташкилотга аъзо бўлиб кираётган янги давлатлардан ташкилот томонидан бугунга қадар имзоланган 30 дан зиёд ҳужжатларда келтириб ўтилган мажбуриятларни тўла бажариш талаб этилади.