Бир оз аввал режиссёр Рустам Саъдиев “Барон” фильмининг иккинчи қисмини суратга олаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди, аммо бу шов-шув тарқалганига кўп вақт ўтмай, бугун “Эр бермоқ-жон бермоқ-2 Онлайн” фильми билан боғлиқ фотосуратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлишни бошлади. Бу ҳол бевосита оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кино мухлисларининг диққатини тортиб, айрим саволларнинг туғилишига сабаб бўлди. 

Ушбу савол юзасидан қўнғироқ қилганимизда режиссёр бизга “айни дамда “Барон-2” фильмининг сценарийси ҳозирда ёзилаётганлиги, лекин ундан бир оз аввал тайёр турган “Эр бермоқ-жон бермоқ-2 Онлайн” комедияли мелодрама жанридаги фильмининг иккинчи қисмини суратга олишни бошлаб юборганлиги”ни маълум қилди. 

Режиссёр Рустам Саъдиев: “Барон-2” фильмининг суратга олиш ишлари олдин айтганимиздек август ойлари охирида бошланади ва сентябрь-октябрь ойларида съёмка ишлари бошланиши режалаштирилган. “Эр бермоқ-жон бермоқ-2 Онлайн” фильми эса бир йил олдин режада турганди. Шунинг учун ҳам суратга олиш ишларини бошлаб юбордим”. 

Шу тариқа бизни қизиқтирган саволлар бошқаларига уланиб кетди. Рустам Саъдиев эса ҳар қанча банд бўлмасин, саволларимизга эринмай жавоб берди:

- “Эр бермоқ-жон бермоқ-2 Онлайн” фильмнинг 2-қисмидаги воқеалар кетма-кетлиги 1-қисмдаги воқеаларни қайтармаслиги каби, актёрлар таркиби ҳам ўзгарипти...

- “Эр бермоқ-жон бермоқ-2 Онлайн” фильми биринчи фильмнинг давоми ҳисобланмайди. Бу фильмда бошқа воқеилик ҳозирги кунда жамиятимизда, ҳаётимизда учрайдиган долзарб мавзуга қўл урганмиз. Адиз Ражабов, Дилноза Умарова (“Севги балки бу жаннат”, “Ўгай она”, “Эркатой”) Муҳаммадисо Абдулхаиров, Марям Ихтиёрова, Элёр Маҳкамов, Шаҳло Темирова каби актёр ва актрисалар таклиф қилинди.

- “Эр бермоқ-жон бермоқ-2 Онлайн” фильми орқали томошабинларга нима демоқчи бўлаётганингиз, қолаверса, фильм ғояси нафақат мухлислар, шу ўринда, албатта, биз учун ҳам қизиқ...

- Айтишим мумкинки, бу фильмда томошабин залдан шунчаки “хахолаб” чиқиб кетмайди. Фильмда ибрат бўладиган ғояларни ҳам кулгу орқали илгари сурганмиз. Жамиятимизда ҳозир аксарият ёш қизларимиз билмаган ҳолда енгил ҳаётга, мол-дунёга учиб, нафсига қул бўлиб, сабр деган нарсани унутиб қўйишмоқда. Охирги пайтларда сабрсизлик, мол-дунёнинг инсон қадридан устун бўлиб қолаётганлиги жамиятимизда учраётган ачинарли ҳолатлардан бири. Бунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар барбод бўлиб, йигит қизларимиз бахтсиз бўлиб қоляпти. Бу фильмнинг ғояси ана шу асосий долзарб мавзулардан иборат.

- Бу гал фильмга Элёр Маҳкамовни таклиф қилибсиз. Нега бош роллардан бирига айнан бу йигит танланди? 

- Мен анча йиллардан буён бу йигитни кузатиб юрардим. Лекин ичимда шу йигит кинода ўйнаса, зўр ўйнаши мумкин, маҳоратли актёр, деган фикр туғилган. Бу фикримнинг тўғрилигига унинг “Мажнун” фильмидаги ижросини кўриб яна бир бор амин бўлдим. Шу боис Элёрни фильмга киносиновсиз тарзда таклиф этдим. Томошабинлар Элёр Маҳкамовнинг очилмаган қирраларини “Эр бермоқ-жон бермоқ-2 Онлайн” фильмида кашф этишса ажаб эмас.

- Рустам ака, қимматли вақтингизни аямай, Кун.уз нашри мухлислари қизиққан маълумотларни ўртоқлашганингиздан миннатдормиз! Ижодингизга эса омад тилаймиз! 

- Раҳмат! 

Съёмка жараёнларидан қизиқ репортажлар, қайноқ фотосуратлар, қаҳрамонлар билан ўтказилган эксклюзив интервьюлардан биринчи бўлиб Кун.уз сайти орқали хабардор бўлиб борасиз. 

Демак, бизни кузатишда давом этинг.

Моҳичеҳра Эшмирзаева суҳбатлашди