Танишувлар учун мўлжалланган Tinder дастури кейинги ҳафтадан балоғатга етмаган фойдаланувчилар учун тўсилади. Ҳозирда дастурдан Facebook’да рўйхатдан ўтганлар, яъни 13 ёшдан катталар фойдалана оладилар.

Сервис матбуот хизматида янги қоида киритилишини компания ўз фойдаланувчилари ҳаёти учун жавобгарликка эга эканлиги билан тушунтирилди. Tinder’нинг баҳолашича, ўзгаришлар дастурни юклаб олган 50 млн одамдан 3 фоиздан камроғини қамраб олади.