Футбол бўйича Англия терма жамоаси ўйинчилари учун уларнинг машғулот жараёнини ўрганишга имкон берадиган махсус мобиль дастур ишлаб чиқилди.

Бунинг учун Англия терма жамоасининг барча ўйинчилари ўз телефонларида жамоанинг етакчи видеотехниги Энди Скоулдинг томонидан яратилган дастурни ҳар куни эрталаб янгилаб туришлари керак бўлади.

Дастур ҳар бир футболчи учун махсус мослаштирилган, у футболчиларга тактикадан тортиб таом тановул қилиш билан боғлиқ турли саволлар бўйича маслаҳат беради.

Дастур кечаси махсус таҳлилий марказ барча футболчиларнинг кун мобайнидаги тайёргарлигини ўргангандан кейин янгиланади.

Бундан ташқари, Рой Хожсон жамоаси махсус GPS қурилмалардан фойдаланмоқда. Бу қурилмалар бўлғусида ўйинлар вақтида ҳам ишлатилиши мумкин. Англия ёшлар терма жамоаси ўртоқлик учрашувларидан бирида бу қурилмадан фойдаланган. Қурилмалар ўйин вақтида ҳар бир ўйинчи учун тезланишлар ва секинлашишлар миқдорини ҳисоблаб, "ҳолдан тойганлик индекси"ни ёзиб боради.

The Sun нашрининг таъкидлашича, Уч шерлар бош мураббийи Хожсон доимо анъанавий футбол одами эканлигини ва қуролланмаган кўзга таянишни афзал билиши ҳамда у ёрдамида ўйинчилар ҳақида хулоса чиқаришини таъкидлаб келган. Бироқ охирги вақтда у бу фикрини ўзгартириб, таҳлилий бўлим ривожланаётган соҳалардан бири эканлигини ва яқинда футболда ҳамма бундай янгиликлардан фойдаланади, деб ҳисоблашини айтиб келади.