Ўзбекистоннинг жанубий қисмидаги вилоятларда ҳаво ҳарорати исишда давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Термиз шаҳрида 8 июнь куни ҳаво ҳарорати +44 даражагача исиди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» маркази.

Бу орқали 1995 йилнинг ёзида қайд этилган +43,4 даражали рекорд янгиланган.

Бундай иссиқ ҳарорат кейинги кунларда ҳам сақланиб қолиши кутилмоқда.

8 июнь куни Тошкент шаҳрида +39-41 даража иссиқ бўлди. Энг иссиқ ҳарорат Сурхондарёдан ташқари Бухоро, Навоий ва Қашқадарёда кузатилмоқда. Бу вилоятларда ҳам ҳарорат +44 даражагача кўтарилиши мумкин.