"Дори-Дармон" АК ва "Капиталбанк" АТБ дорихоналарда инфокиоскларни ўрнатиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда.

"Дори-Дармон" маълумотларига кўра, лойиҳа аҳолига қўшимча қулайлик ва имкониятлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Инфокиосклар ёрдамида харидорлар мобиль алоқа, интернет, коммунал ва шу каби хизматлар учун ҳам пластик карта, ҳам нақд пул воситасида тўловлар амалга оширишлари мумкин.

Бугунги кунда Тошкент бўйича "Дори-Дармон" дорихоналарида бир нечта инфокиоскни ўрнатиш ишлари муваффақиятли якунланди.