9 июнь куни, кечки соат 22:00 дан сўнг Яккасарой туманида жойлашган технопаркда ёнғин чиқди. Тахминларга кўра, ёнғин технопаркнинг блокларидан бирида содир бўлган.

- Тошкент аҳолиси ёнғин шуълаларини пойтахтнинг турли чеккаларидан кўришган.
- Воқеа юзасидан расмий маълумотлар йўқ.

- Интернет фойдаланувчиларидан воқеага гувоҳ бўлганларнинг фикрича, улар газ баллонларининг портлаганига гувоҳи бўлишган.

- Ҳодиса юз берган жойда истиқомат қилувчи айрим интернет фойдаланувчиларнинг айтишича, саккиз марта портлаш овози эшитилган. Аксари фойдаланувчилар портлаган нарса газ баллонлари эканлигини тасдиқлаган.

- Воқеа жойига ўт ўчириш хизмати ходимлари етиб борган ва тахминан 23:00 га бориб аланга тўхтатилган. Шу билан бирга тез ёрдам ҳам машиналари ҳам ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган.

- ФВВ ёнғиннинг Яккасарой технопарки ҳудудида содир бўлганини тасдиқлади. Жабрланганлар ва қурбонлар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Яккасарой технопарки 2013 йил декабрида, собиқ Тошкент текстил комбинати ўрнида ташкил қилинган эди. Майдони 65 гектар бўлган ҳудудда 250 та кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналари фаолият юритмоқда.