Ўзбекистонда бутун дунё бўйлаб GM компанияси учун бутловчи қисмларни етказиб берувчилар тақдирланадиган "GM Supplier Quality Excellence 2015" мукофоти тақдимоти маросими бўлиб ўтди. 

"GM Operations Uzbekistan" президенти ва бошқарувчи директори Хектор Вилларреаль, GM International ҳудудий етказиб берувчилари маҳсулотининг сифатини назорат қилиш ва ривожлантириш директори Жеуэл Ши ҳамда раҳбарият вакиллари жойларда "GM Uzbekistan" етказиб берувчилари билан улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг юқори сифати учун 11 та "GM Supplier Quality Excellence Award" мукофотни бериш учун учрашдилар.

Ушбу мукофотга "Uz-DongJuPaint Co.", "Uz-Chasis", "Uz-Sungwoo" МЧЖ ҚК, "Uz-SaeMyung Co." ЁАЖ ҚК, "Uz-EraeCable" МЧЖ ҚК,  "Uz-Dong Won Co." ЁАЖ ҚК, "Uz-Erae Climate Control" МЧЖ ҚК, "Kwangjin Autosistems" МЧЖ ҚК, "Dzhizak battery plant" ОАЖ корхоналари лойиқ деб топилдилар.

Жаноб Вилларреаль етказиб берувчиларга ўз ишларига сидқидилдан ёндашишлари ва "GM Uzbekistan" муваффақиятига қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди. Компания вакиллари ва Ши хоним биргаликда ишлаб ҳал қилиш мумкин бўлган масалаларни ўрганиш ва яхшироқ англаш учун бир қатор етказиб берувчилар заводларига ташриф буюрдилар.