21-асрга қадам қўйган инсоният глобал ҳамкорликнинг янги даври бошланишига умид қилган эди. Аммо бугун бу саробга айлангандек. Дунёга айни дамда хавф таҳдид солмоқда. Буни глобал уруш хавфи дейиш мумкин. Олимларнинг фикрича, она еримизда 15 мингдан ортиқ уруш юз берган. Бу ҳар йили учта уруш демакдир. Бу урушлар оқибатида юз миллионлаб одамлар ҳалок бўлди. Юзлаб мамлакатлар, шаҳарлар ер юзидан супуриб ташланди.

21-асрда инсоният тараққиётнинг янги даврига қадам қўйди. Айни дамда дунё Тўртинчи саноат инқилоби арафасида турибди. Шу билан бирга уруш вируси халқаро вазиятни заҳарлашда давом этмоқда. Бугун ер юзи аҳолиси қўлида 1 миллиард дона ўқ отар қурол бор. Бу қуроллар бир кунда минглаб фуқороларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда. Халқаро муносабатларда низолар хавфи юзага келди. Жанговор ҳаракатлар жуғрофияси аввалги иккита жаҳон уруши юз берган худудларни - Европа шарқи, Африка шимоли, Яқин Шарқни қамраб олди. Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома ўз ваазифасини бажармаяпти. Шу сабабли миллионлаб одамлар жаҳондаги вазият қай томон кетмоқда, деган саволни ўзларига   бермоқда.

2016 йилнинг 8 июнь куни Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мана шу борадаги масала атрофида сўз юритилди. Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги  Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ерик Утембаев томонидан ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, илмий-академик доиралар вакиллари ва қозоқ диаспораси раҳбарлари иштирок этди. Анжуманда Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг шу йил 31 март куни Вашингтонда ядро хавфсизлигига бағишланган саммитда сўзлаган нутқи юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Бу нутқ “Дунё. 21-аср” манифести сифатида тақдим қилинди. “21-аср: урушларсиз дунё” дастурида Қозоғистон раҳбари учта масалани кўтариб   чиққан.

- Замонавий урушларда ғолиблар бўлмайди. Бу урушда иштирокчиларнинг ҳаммаси мағлуб бўлади.

- Янги урушда томонлар оммавий қирғин қуролларидан - ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа қуроллардан фойдаланади. Бу миллионлаб одамларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлади.

- Давлатлар ўртасидаги барча баҳслар тинч мулоқотлар ва самарали музокоралар орқали ҳал қилиниши керак.

“Дунё. 21-аср” манифести барча давлатлар томонидан тан олиниб, БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан расмий ҳужжат сифатида қабул    қилинди.

Шундан сўнг Қозоғистон элчиси 25-26 май кунлари бўлиб ўтган Астана Иқтисодий форуми якунлари бўйича маълумот берди.

Қозоғистон элчиси Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларига ҳам тўхталиб ўтди. У мустақиллик йилларида икки мамлакат ўртасида ўзаро қардошлик алоқалари йўлга қўйилганлигини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Қозоғистоннинг муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкорига айланди. 2015 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 3 миллиард долларга етди.

Анжуман якунида Қозоғистон элчиси Тошкентдаги қозоқ диаспораси вакиллари билан учрашиб, муҳим масалалар юзасидан маслаҳатлашиб олди.
                             
 Шарофиддин    Тўлаганов