Қозоғистонда 2050 йилга бориб меҳнатга лаёқатсиз аҳоли сонининг ўсиши кутилмоқда, дея хабар берди ҚР соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазири Тамара Дуйсенова "Нур Отан" партияси фракция мажлисида. Бу ҳақида IC24.KZ маълум қилди. 

"Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 2050 йилгача республикада 65 ёшдан катта ва 25 ёшдан кичик аҳоли сони ўсиши кутилмоқда, яъни меҳнатга лаёқатсиз аҳоли сони кўпаймоқда. Бу ёш гуруҳига мансуб аҳоли сонининг ўсиши меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони ўсишидан икки баробар ўзиб кетади", - деди Т. Дусейнова касалликлар билан курашиш ҳамда аҳоли ўлим даражасининг юқори кўрсаткичлари муаммоларини бартараф этиш масалаларига доир ўтказилган мажлисда. 

Унинг сўзларига кўра, бундай ўзгаришлар тиббий хизматлар эҳтиёжининг ўсишига олиб келади, бу эса аҳоли соғлиғини сақлаш ва меҳнат ресурсларини тежашга янгича ёндашувни талаб қилади.