Қозоғистон махсус хизматлари Ақтўбе шаҳрида бир қатор босқинчиликларни уюштирган террорчиларга қарши махсус операция ўтказмоқда. Бу ҳақда 10 июнда мамлакатнинг миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди. Қўмита маълумотларига кўра, бандитлар қуролли қаршилик кўрсатган.  

"Террорчилар таслим бўлиш таклифига қуролли қаршилик билан жавоб берган", дейилмоқда хабарда.
 
Операция маҳаллий вақт билан 04:45 да бошланди ва ҳанузгача давом этмоқда.

Маҳаллий аҳоли хавфсизлик мақсадида эвакуация қилинган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

5 июнда диний радикаллар гуруҳи Ақтўбедаги бир нечта жойларга ҳужум қилган. Ҳужумларга иккита қурол дўкони ва ҳарбий қисм учраган. Оқибатда 7 киши ҳалок бўлган, улардан 3 нафари ҳарбий ва 4 нафари фуқаролар бўлган. 37 киши, аксарият ҳарбийлар жароҳат олган.

Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотига кўра, аксилтеррорчилик операцияси давомида 13 нафар босқинчини йўқ қилишга ва 9 нафарини қўлга олишга муваффақ бўлинган. Яна 6 нафар террорчи қидирувда бўлган.